Самарқандда фуқаронинг ўқишини хориждан кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар олган йигит ушланди

Самарқанд вилоятида фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган йигит ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Р.Й. бошқа бир фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Жалолобод шаҳри (Қирғизистон)да жойлашган «Заманбап Эл Аралик» университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, у бунинг учун 3500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Аввалроқ Тошкентда фуқародан хориждаги ўқишини кўчириб бериш учун 6 минг доллар олган эркак ушлангани, Тошкентда фуқаронинг ўқишини кўчиртириб бериш учун 5 минг доллар олган йигит қўлга олингани ва Андижонда фуқаронинг ўқишини кўчиртириб бериш учун 1,5 минг доллар олган талаба ушлангани хабар қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди