Марям Тиллаеванинг турмуш ўртоғи беҳаё сурат учун Каримовлар оиласидан узр сўради

Мавзунинг давоми: «Бунга Президент Каримовнинг алоқаси йўқ». Лола Тиллаева қизи ва куёвининг беҳаё суратига изоҳ берди

Ислом Каримовнинг Америкада яшаётган набираси Марям Тиллаеванинг турмуш ўртоғи Амиран Сардоров ўзининг Instagram саҳифасига турмуш ўртоғи билан ярим-яланғоч ҳолда тушган суратини жойлаган эди. Шундан сўнг 5 август куни у Каримовлар оиласидан узр сўраб чиқди.

Фото: Instagram/ @amiran495

Марям Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Амиран Сардоровнинг бирга тушган очиқ сурати кескин муҳокамаларни келтириб чиқарган. Шундан сўнг Амиран Сардоров суратни саҳифасидан ўчириб юборган ва Каримовлар оиласидан узр сўраган.

«Мен хотиним ва унинг оиласидан кечирим сўрамоқчиман. Ҳазил қилмоқчи эдим, лекин муваффақиятсиз чиқди. Яна бир бор ҳурматли Каримовлар оиласидан бундай ноўрин ва ўйламасдан қилган хатти-ҳаракатларим учун узр сўрайман», — дейди у.

Фото: Instagram/ @amiran495

Шунингдек, Марям Тиллаева сурат унга ёққанини, узр сўраш шарт эмаслигини айтиб изоҳ қолдирган.

Кадр: Instagram

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева ўзидан 13 ёш катта Амиран Сардоровга 2021 йил апрелда турмушга чиққан. Уларнинг тўйи Лас-Вегасда бўлиб ўтганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади