Қашқадарёда севгилиси томонидан зўрлангани айтилган 18 ёшли қиз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида севган йигити томонидан зўрлангани айтилган 2003 йилда туғилган Ж.Ш. исмли қиз кўп миқдорда дори истеъмол қилиб, жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар қилди.

Фото: «Nasafnews»

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар Қавали маҳалласида яшовчи қиз ярим тунда дори ичган. Унинг отаси эрталаб қизини ҳушсиз ҳолда кўрган ва шифохонага олиб борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Таъкидланишича, қизнинг яқинлари бундай ҳолат биринчи марта кузатилмаётгани, аввалроқ қиз ўзини осиб, жонига қасд қилишга уринганини айтган.

Қайд этилишича, қиз 2020 йил октябрь ойида 2002 йилда туғилган йигит Қ.Ш.нинг қариндошининг уйига боргани, у ерда йигит қизнинг номусига теккани, уйқу дори бериб мажбурлагани ва яланғоч ҳолатда суратга тушириб олганини айтган.

«Ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим. Орадан вақтлар ўтгандан кейин йигит яна менга қўнғироқ қилди ва турли SMSларни ёзди. У телефонида менинг яланғоч суратларим борлигини, агар яна жинсий алоқа қилмасам, бу суратларни ота-онамга ва қариндошларимга кўрсатишини айтди. Расмларни ўзига қурол қилиб олди. Кейинчалик суратларимни тарқатиб юборишидан қўрқиб, у билан 2 ёки 3 марта жинсий алоқа қилишга мажбур бўлдим», — деган қиз мухбир билан суҳбатда.

Қизнинг қўшимча қилишича, йигит у билан ғайритабиий усуллар орқали жинсий алоқада бўлиб, турли жойларига жароҳат етказган.

Хабарга кўра, экспертиза ушбу ҳолатни рад этган. 2021 йил февраль ойида Қарши шаҳар ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳам рад қилинган. Шундан кейин қизнинг ота-онаси турли ташкилотларга ҳолатни ўрганишни сўраб, мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 ёшли қизни зўрлаган 3 нафар йигит ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Қашқадарёда ўқувчи қиз уйида ўзини осиб қўйгани ва Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдиргани маълум қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023