«Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйини ёқиб юборди — ОАВ

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг собиқ вице-президенти ва маршал Дўстумнинг уйини ёқиб юборди. Бу ҳақда «TOLO News»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Newslocker»

Маълум қилинишича, «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти пойтахти Шиберган шаҳрига кирган бўлиб, айни пайтда у ерда жанглар давом этмоқда.

«TOLO News» телеканали манбаларига кўра, жанглар пайтида ҳаракат шаҳардаги маршал ва собиқ вице-президент Абдул Рашид Дўстумнинг уйини ёқиб юборган.

Ўз навбатида, маҳаллий амалдордан бири «Синхуа» ахборот агентлигига жангарилар шаҳарга кирганини тасдиқлаб, жанглар давом этганини қайд этган.

Маълумот ўрнида, Афғонистон ўзбеклар жамияти етакчиси, маршал Абдул Рашид Дўстум Туркияда узоқ муддатли даволанишдан сўнг Афғонистонга қайтгани айтилганди.

Аввалроқ Марказий Осиёдаги икки мамлакат президенти Афғонистон бўйича қўшма баёнот бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, афғонистонлик қочқинлар Эрон орқали Туркияга ўтаётгани маълум қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди