Андижонда 16 ёшли йигит бошқарувида бўлган «Matiz» ағдарилиб кетди — видео
Оқибатда унинг 14 ёшли укаси вафот этган
Андижон туманида 16 ёшли йигит бошқарувида бўлган «Matiz» автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Роҳат МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 101-километрила содир бўлган. Аниқланишича, 16 ёшли йигит «Matiz» машинасини ҳужжатларсиз ва юқори тезликда бошқариб, ағдарилиб кетган.
Оқибатда автомобиль салонида бўлган ҳайдовчининг 14 ёшли укаси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, машинани бошқарган фуқарога автомашина таъмирлаш учун берилгани айтилган.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Prado» ағдарилиб кетгани хабар қилинган. Шунингдек, Жиззахда «Nexia» бетон тўсиққа урилиб, ағдарилгани маълум қилинган.