Польшада вабодан вафот этганлар қабристони топилди — фото

Польшада қурувчилар тасодифан вабо қурбонларининг қабристонини топиб олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга таяниб, «Ren.tv» хабар берди.

Фото: «Wydarzenia»

Ольштин шаҳридаги Ёдгорликларни ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Иоанна Соболевскийнинг сўзларига кўра, ишчилар тасодифан одам суякларига дуч келган. Шундан сўнг қурилиш тўхтатилган ва бу ерда археологлар иш бошлаган. Маълум бўлишича, қадимги аҳоли пунктлари жойлашган ерда археологлар 1710–1711 йилларда вабодан ўлганлар дафн этилган қабристонни топган.

Фото: «Wydarzenia»
Фото: «Wydarzenia»

«Ёзма манбаларда черков ёнидаги қабристонда жой етарли эмаслиги, шунинг учун ҳам марҳумлар бу ерга дафн этилгани айтилган. Ҳамма нарса шуни кўрсатмоқда, биз бу жойни кашф қилдик», — деган Дайн жамғармаси вице-президенти Агнешка Яремек.

Фото: «Wydarzenia»

Охирги маълумотларга кўра, қабристонга вабодан ўлган 60 нафарга яқин одам дафн этилган. Таъкидланишича, эпидемиядан кейин бошқа қурбонлар ҳам бу ерга дафн қилинган бўлиши мумкин.

Фото: «Wydarzenia»
Фото: «Wydarzenia»

Аввалроқ Қозоғистонда ноодатий нақшга эга қадимий ҳайкал топилганди. Шунингдек, Шри-Ланкада дунёдаги энг катта қимматбаҳо тош топилгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди