
Спорт залидаги президентлар, Туркия ва Грециядаги ўрмон ёнғинлари, қўйларни оловдан қутқараётган одамлар — ҳафта суратлари
Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви учун Туркманистонга борди. Президентлар дастлаб «Аваза»да норасмий учрашув ўтказди.

Токио Олимпиадасида 3000 метрга югуриш мусобаларида қатнашаётган австралиялик Женевев Грегсон югуриш йўлагида йиқилиб тушди.

Грециядаги ўрмон ёнғинлари пайтида ўт ўчирувчилар алангани томоша қилмоқда. Мамлакатни катта ҳажмдаги ўрмон ёнғинлари қамраб олган.

Америкалик Симона Байлс гимнастика бўйича Токио Олимпиадасида бронза медални қўлга киритди. Суратда унинг чиқишини томоша қилишингиз мумкин.

Франциядаги Бовал ҳайвонот боғида Ҳуан Ҳуан исмли панда янги туғилган боласини оғзида тишлаб турибди.

Ҳиндистоннинг Аллоҳобод шаҳрида сув тошқинлари юз берди. Суратда болалардан бири томдан ўзини сувга ташлаётганини кўриш мумкин.

Туркиядаги ўрмон ёнғинларида оловни ўчиришга ҳаракат қилаётган ўт ўчирувчилар ва аҳоли.

Ливанда Байрут порти портлашининг бир йиллиги муносабати билан кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Бодрумдаги ўрмон ёнғинларида одамлар қўйларни хавфсиз жойларга олиб кетмоқда.

Фарғона вилояти Бағдод туманида Америкадан келтирилган салкам 40 килограммлик ошқовоқлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Светлана Колесниченко ва Светлана Ромашиналарнинг Токио Олимпиадасидаги чиқишидан лавҳа.



