14:20 | 08.08.21 46

Жиззахда «Cobalt» ағдарилиб кетди

Оқибатда 2-синфда ўқийдиган йўловчи шифохонага ётқизилган

Жиззах вилояти Зомин туманида сирдарёлик ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Postda» хабар берди.

Фото: «Postda»

Маълум қилинишича, ҳодиса Бунёдкор маҳалласидан ўтган Жиззах–Қўқон йўлида рўй берган. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи И.С. бошқарувидаги «Cobalt» ағдарилиб кетган. Бунга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Оқибатда машина салонида бўлган Янгиер шаҳрида яшовчи 2-синф ўқувчиси бир қанча жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухорода «Nexia» йўл четига ағдарилиб кетгани, Андижонда 16 ёшли йигит бошқарувида бўлган «Matiz» ағдарилгани ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб юк машинаси ағдарилиб кетгани хабар қилинган.