Токио Олимпиадасининг сўнгги куни ва ёпилиш маросими — суратларда
«Бугун суратлари» рукнининг бугунги сонини Токио Олимпиадасининг сўнгги кунидаги воқеалар ва ёпилиш маросимига бағишлаймиз.

Трек велоспорти мусобақасида мисрлик Эбтиссам Зайд Аҳмад тўқнашув пайтида италиялик Элиза Балсамо устидан велосипедини ҳайдаб ўтиб кетди. Уларнинг яқинида эса полшалик Дариа Пикулик.

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 91 килограмм вазн тоифасида АҚШлик Ричард Торресга қарши финал жангида иштирок этди ва якунда ғолибликни қўлга киритди. Шу тариқа Ўзбекистоннинг мусобақалардан жамғарган медаллари сони бештага етди. Улардан учтаси олтин ва иккитаси бронза медали.

Олимпия ўйинлари ёпилиш маросимидан лавҳа.

Буюк Британиялик Лаура Кенни Қироллик байроғини олиб кетмоқда.

Баскетбол бўйича АҚШ терма жамоаси аъзоси Ажа Вилсон Японияга қарши финал баҳсида тўпни саватга ташламоқда.

Гандбол бўйича финал учрашувида Франция терма жамоаси аъзоси Полин Коатанеа Россия дарвозасига тўп киритмоқда.

Аёллар ўртасида волейбол бўйича финалда Бразилия ва АҚШ терма жамоалари тўқнаш келди.

Сув полоси бўйича бронза медаль учун бўлган баҳсда Испания ҳамда Венгрия термалари ўзаро баҳс олиб борди.

Гандбол бўйича Франция терма жамоаси аъзолари Эстел Минко ҳамда Амандин Лейно олтин медални нишонламоқда.

Навбатдаги Олимпиада ўйинлари мезбони Париж эстафетани қабул қилиб олганини нишонламоқда.

Италия бадиий гимнастика жамоаси финалда ўз чиқишини намойиш этмоқда.

Кенялик Элиуд Кипчоге марафон бўйича ғолибликни нишонламоқда.

Шундай қилиб, Токиода ўтган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди.