Янгиликлар - 9:53 · 09.08.2021

ЖССТ одамни коронавирус мутацияларидан ҳимоя қилишнинг ягона усулини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуйнович коронавирусга қарши эмланишни вирус мутацияларидан ҳимоя қилишнинг ягона йўли деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Вуйновичнинг таъкидлашича, вирус қанчалик тезликда юқса, унинг мутацияланиш учун имконияти шунчалик кўп бўлади ва бунда эмланишгина инфекцияни камайтиради.

«Мутацияларнинг вируснинг одамга ҳар бир юқишидан сўнг содир бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилган у.

Таъкидланишича, ЖССТ ҳозирда вируснинг «альфа», «бета», «гамма» ва «дельта» вариантларининг пайдо бўлишини кузатмоқда. Муайян вариант турини ўрганиш коронавирус штаммлари мониторинги асосида янгиланиб туради. Ҳозирги вақтда ташкилот коронавируснинг «ламбда» штаммини ўрганишга қизиқиш билдирган.

Аввалроқ коронавирусдан тузалганларда ҳид билиш қобилияти қанча вақтда тикланиши айтилганди. Шунингдек, ЖССТ чет эл саёҳатлари учун коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилмасликка чақирганди.