Фарғона шаҳрида яшовчи оилалаларнинг бирида 4 нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Фарғонадаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, шаҳарнинг Хўжамағиз МФЙда яшовчи Одилов Ғанининг хонадонида 3 ўғил ва 1 қиз туғилган. Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ҳамда сектор раҳбарлари эгизаклар туғилган хонадонга борган.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, оилага керакли уй жиҳозлари ҳамда маиший техникалар топширилгани айтилган. Бундан ташқари, шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан чақалоқларнинг парвариши учун малакали тиббиёт ходимлари бириктирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, шаҳар ҳокими мазкур хонадонни таъмирлаш бўйича бир қатор масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар ҳам берган. Эгизак фарзандларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким, Зилола исмлари берилган.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилган. Шунингдек, Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча туғилиш қайд этилгани маълум қилинган.