Тошкентда банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган 21 ёшли йигит ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 8 август куни банкоматни бузишга уринган йигит ушланди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни тунги соат 1:00 да Паркент кўчасида жойлашган «Турон Банк» Яшнобод филиали банкоматидан қўриқлаш бўлимига «ташвиш» хабари келиб тушган. Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, банкоматни бузишга ҳаракат қилаётган номаълум шахсни қўлга олган.

Қайд этилишича, дастлабки суриштирув ишлари натижасида бу фуқаро 2000 йилда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган Ж.Қ. экани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тумандаги 2-сонли ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 26 ёшли йигит банкоматдан 82 миллион сўмни ўғирламоқчи бўлгани ва Самарқандда банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган 25 ёшли йигит ушлангани хабар қилинган.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди