
«Samsung» раҳбари қамоқдан муддатидан олдин озод қилинади
Жанубий Корея Адлия вазирлиги «Samsung Electronics» корпарациясининг амалдаги раҳбари Ли Чжэ Ённи қўйиб юборишини маълум қилди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Таъкидланишича, 2021 йил январида у Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хёга пора берганликда айбланиб, икки ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Маълум бўлишича, адлия вазири корпорация президентининг қамоқдан 13 август куни озод қилинишини айтган. Бу қарор вазирлик Шартли жазодан озод қилиш қўмитасининг кўп соатлик йиғилишидан сўнг «Samsung» раҳбари қамоқ жазосининг 60 фоизини ўтаб, қоидаларга риоя қилгани учун қабул қилинган.
Айтилишича, «Samsung Group» ва Корея Савдо-саноат палатаси Ли Чже Ённи шартли равишда озод қилишни ёки авф этишини талаб қилган. Шунингдек, Ли Чжэ Ённи муддатидан олдин озод қилиш ҳақидаги қарор жамоатчилик танқидига сабаб бўлган.
Аввалроқ Жанубий Кореяда автобус бекатига бино қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Жанубий Кореяда энг беғам фуқарони аниқлаш учун мусобақа ўтказилган.
