Бухоро шаҳрида «Cobalt» ҳайдовчиси машинада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, қизил чироқда ўтиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида «Cobalt» қарама-қарши йўналишда светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя қилмасдан ҳаракатланган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси жамоатчилик назорати вакилларининг мурожаатига асосан зудлик билан аниқланиб, шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан баённома тузилган.

Таъкидланишича, қоидабуўар Ш.Г.га нисбатан ўрнатилган тартибга кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (2 450 000 сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Аввалроқ Тошкентда 3 та машина ҳайдовчилари йўналиш бўйлаб тескари ҳаракатлангани ҳамда уларга нисбатан қандай чора кўрилгани хабар қилинган. Шунингдек, Чирчиқда танасини машина ойнасидан чиқариб олган йўловчи қизга чора кўрилгани маълум қилинган.