Андижонда 650 млн сўмлик яроқсиз дори воситалари йўқ қилинди

Андижонда сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз бўлган дори воситалари аниқланиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан сифати кафолатланмаган ва истеъмолга яроқсиз бўлган дори ҳамда тиббиёт воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказган. Унда вилоят божхона бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилояти бошқармаси ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари иштирок етган.

Қайд этилишича, тадбирда «Дори-дармон» акциядорлик жамиятида сақланаётган 10 000 дона «Лейкопластир» номли тиббиёт воситаси, 427 қути «Keto power», 1805 қути «Эровир», 428 қути «Skinny stix», 248 қути «Otorin», 1327 қути «D-vision» ёзувли ҳамда бошқа турдаги дори воситалари аниқланган. Уларнинг умумий қиймати 650 миллион сўмга тенг.

Таъкидланишича, шу куни сифати кафолатланмаган ва истеъмолга яроқсиз бўлган дори воситалари йўқ қилинган. Улар «Экотиббиёт» хусусий корхонасига қарашли қурилиш чиқиндилар полигонида ташкил етилган куйдириш печида ёқиб юборилган.

Аввалроқ Самарқанддаги боғчаларнинг бирида биринчи ёрдам учун ажратилган дориларнинг муддати ўтгани аниқлангани ва Наманганда қалбаки дорилар ишлаб чиқараётган яширин цех топилгани хабар қилинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди