Бухоро вилояти Ғиждувон туманига Шерзод Ашуров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда  Давлат солиқ хизматининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ хизматининг ахборот хизмати

Маълум бўлишича, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Раҳимович Aшуров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланган. Таъкидланишича, у 2018 йилдан буён солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Азиз Умархонов Олмазор туман ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинган. Шунингдек, Шавкат Мавлонов Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими этиб тасдиқлангани маълум қилинган.