«Толибон» ҳаракати Ҳиротни эгаллаганини эълон қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Ҳирот шаҳрини ўз назоратига олди. Бу ҳақда Афғонистон хавфсизлик хизматларидаги манбасига таяниб хабар берган «France Press»га асосланиб, «ТАСС» маълум қилди.

Фото: «Sputnik»

Агентликка кўра, ҳукумат кучлари шаҳар вайрон бўлмаслиги учун чекинишга мажбур бўлган. Шу боис ҳаракат Ҳиротни эгаллашда деярли қаршиликка учрамаган.

Қайд этилишича, Ҳирот Афғонистоннинг учинчи йирик шаҳри ҳисобланади. Ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг сўзларига кўра, маҳаллий маъмурият биноси, полиция штаб-квартираси ва бошқа кўплаб объектлар эгалланган, баъзи ҳукумат кучлари жангчилари эса қуролларини ташлаб, ҳаракат тарафга ўтган.

Аммо ҳукумат «Толибон»нинг Ҳиротдаги ҳужумини қайтарганини маълум қилмоқда. Таъкидланишича, қамоқхона, губернаторлик маъмурияти ва миллий хавфсизлик бўлимига қилинган ҳужумларнинг барчаси қайтарилган.

Туман полицияси бошлиғи Азизуллоҳнинг айтишича, ҳаракат вакиллари пистирмага тушиб, катта талафот кўрган.

Аввалроқ Афғонистон пойтахти қачон «Толибон» ҳаракати қўлига ўтиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, Афғонистон президенти Балх вилоятида фавқулодда йиғилиш ўтказган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди