Афғонистон президенти Ашраф Ғани тез орада ички сиёсий вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, мамлакатни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Al Mayadeen» телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.

«Фото: NBC Nrews»

Телеканал мухбирининг аниқлик киритишича, Ғани кечқурун мурожаат қилади ва исталган вақтда мамлакатни тарк этиши мумкин. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган, аммо рад этилмаган ҳам.

АҚШ Афғонистондаги ҳарбий операция тугаганини ва қўшинларни олиб чиқишни бошлаганини эълон қилганидан сўнг «Толибон» ҳаракати ҳукумат кучларига қарши ҳужум бошлади. Турли манбаларга кўра, ҳаракат Афғонистон ҳудудининг 85 фоизигача, жумладан, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудларни назорат қилмоқда.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати босиб олган ҳудудларида ўз талабларини ўрнатгани маълум қилинган. Шунингдек, Афғонистон президенти 3 ой ичида мамлакатда вазият ўзгаришини айтганди.