Дунёда глобал иқтисодий инқироз юз бериши мумкинлиги маълум қилинди

Россиянинг НРА рейтинг хизмати бошқарувчи директори Сергей Гришунин глобал иқтисодий инқироз юз беришини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, айни вақтда жаҳон иқтисодиёти юқори инфляцияни бошдан кечирмоқда. Бу эса ўз навбатида иқтисодиёт қизиб кетишининг белгисидир. Таъкидланишича, навбатдаги глобал иқтисодий инқирозга, биринчи навбатда, экологик ва ижтимоий омиллар сабаб бўлади.

Рейтинг хизмати мутахассисларининг фикрича, иқтисодиёт қизиб кетганини жаҳонда инфляция даражасининг ўсиши, хусусан, АҚШда инфляция ўсиши орқали кузатиш мумкин. АҚШ Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил июль ойи охирида нархларнинг йиллик ўсиш суръати 5,4 фоизга тенг бўлган. Мазкур кўрсаткич 2008 йил августидан бери рекорд даражада ҳисобланади.

Бундан ташқари, экспертнинг фикрига кўра инқирозга табиатдаги хавфли ҳодисаларнинг кўпайиши, янги хавфли вируслар пайдо бўлиши эҳтимолининг ортиши, беқарорлик ва қуролли тўқнашувларга олиб келадиган ижтимоий тенгсизликнинг давом этиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Аввалроқ Путин глобал иқтисодий инқирозга нима сабаб бўлаётганини айтганди. Шунингдек, Жаҳон банки 2021 йилда дунёдаги глобал иқтисодий ўсиш рекорд даражага етишини маълум қилган.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото