Машғулотлардаги Месси, Қандаҳордаги жанглар, кардинал Мартинеснинг дафн маросими — 13 август суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Анталияликлар ёнғин оқибатида вайрон бўлган уйларига қайтиб келмоқда.

Лионел Месси ўзининг янги жамоасида машғулотларга киришди.

Ватиканда кардинал Эдуардо Мартинеснинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Анқарада муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида оммавий тўқнашув юз берди. Суратда анқаралик йигит сурияликлар яшаяпти деган тахмин билан уйнинг деразасини синдиришга ҳаракат қилмоқда.

Афғонистон жанубидаги мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳор учун жангларда ҳукумат кучлари енгилди. Шаҳар «Толибон» назоратига ўтди.

Ҳиндистоннинг Аллаҳобод шаҳрида Панчами фестивалида кураш тушаётган полвонлар.

Въетнамнинг Ҳанои шаҳрида пластик йиғувчи уларни қайта ишлаш заводига олиб кетмоқда.

АҚШда даҳшатли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.

Калифорниялик уйсиз Жамол Венеция соҳилида душ қабул қилмоқда.

Париждаги Бовал ҳайвонот боғида дунёга келган Пахта гули ҳамда Кичкина қор лақабли пандалар инкубаторда сақланмоқда.