«Толибон» ҳаракати Лашкаргоҳни ҳам эгаллаганини эълон қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон шаҳарларидан бири Ҳилманд вилоятининг маъмурий маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳрини эгаллаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Al-Jazeera» хабар берди.

Фото: «Algulf»

Маълум қилинишича, шаҳардан афғон армияси ва амалдорларни эвакуация қилиш учун 48 соатлик ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув кучга кирган. Ўз навбатида, «Толибон» расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Twitter‘даги саҳифасида Ҳирот, Қандаҳор, Ҳилманд ва Бадғиз вилоятлари тўлиқ «Толибон» қўлида эканини айтган. Аввалроқ «Толибон» ҳаракати 12 августда Қандаҳор қўлга олингани ҳақида эълон қилганди. Шаҳар кўчаларида «Толибон» ҳаракати иштирокидаги видеолар пайдо бўлганди, оммавий ахборот воситалари расмийлар ва ҳарбийларнинг марказдан қочгани ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати жангарилари биринчи марта қўмондонлик корпусининг назоратини қўлга олгани хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Ҳиротни эгаллаганини маълум қилганди. Ҳамда ҳаракат Афғонистоннинг иккинчи энг йирик шаҳрини эгаллаганини айтган.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди