«Толибон» ҳаракатининг мамлакат пойтахтига яқинлашгани айтилди

«Толибон» ҳаракатининг мамлакат пойтахти Кобулга яқинлашгани маълум қилинди. Бу ҳақда Италиянинг Афғонистонда фаолият юритаётган «Пангеа» гуманитар ташкилоти президенти Лука Ло Престига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Унинг сўзларига кўра, жангарилар айни пайтда мамлакат пойтахтидан 50 километр узоқликда жойлашган.

«Биз жуда хавотирдамиз, чунки ’Толибонʼ Кобулдан 50 километр узоқликда жойлашган. Бугун эрталаб улар кабелларни кесиб, шаҳарни чироқсиз қолдирди», — дейди Прести.

Қайд этилишича, ҳозирда Ло Прести ўз ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш йўлларини топишга ҳаракат қилмоқда ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун қандай ишлашни давом эттиришини ўйламоқда.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати жангарилари биринчи марта қўмондонлик корпусининг назоратини қўлга олгани хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Ҳиротни эгаллаганини маълум қилганди. Ҳамда ҳаракат Афғонистоннинг иккинчи энг йирик шаҳрини эгаллаганини айтган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди