Тошкентда «Nexia-3» билан тўқнашган «Matiz» ағдарилди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 13 август куни «Nexia-3» ва «Matiz» автомобиллари тўқнашуви оқибатида машина ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳолат Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида 13 август куни 19:00 атрофида содир бўлган. 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Nexia-3» автомобили ва 1987 йилда туғилган Б.М.нинг «Matiz» машинаси тўқнашган ва зарб оқибатида «Matiz» автомобили ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 34 ёшли ҳайдовчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Таъкидланишича, шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда тез тиббий ёрдам машинаси ва «Nexia» тўқнашгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда «Cobalt» ва «Spark» тўқнашгани ва Тошкентда «Газель» ва «Nexia» тўқнашиб кетгани маълум қилинган.