Грециядаги даҳшатли ўрмон ёнғинлари, Кобулдаги қочқинлар лагери, Польшадан топилган вабо қабристони — ҳафта суратлари
Эътиборингизга ҳафтанинг энг сара суратларини тақдим этамиз.

Польшада қурувчилар тасодифан вабо қурбонларининг қабристонини топиб олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга таяниб, «Ren.tv» хабар берди.

Кучли ёмғирлар оқибатида Ганга дарёси ирмоқларидан бирининг суви тошиши оқибатида Ҳиндистоннинг Аллоҳобод шаҳрини сув босди.

Бир неча ҳафтадан буён Грецияни даҳшатли ўрмон ёнғинлари эгаллаб олмоқда.

Мамлакатдаги ўрмон ёнғинлари сабаб грецияликлар автомобилларида тунамоқда.

Эри «Толибон» билан жангларда вафот этган 28 ёшли Фарзия фарзандлари билан Кобулдаги қочқинлар лагерида жон сақламоқда. Сўнгги кунларда «Толибон» ҳаракатининг афғон шаҳарларини бирин-кетин эгаллаши ортидан 270 мингдан ортиқ аҳоли ўз жойини ўзгартирган.

Таиланд пойтахти Банкок шаҳрида ҳукуматга қарши норозилик намойишларида полиция намойишчиларга қарата ўт очган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.
Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди. Спортчи ва мураббийларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди. Тадбирда 2024 йилда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик борасидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди.

АҚШдаги Кейп Коде пляжида тонг отмоқда.

Хитойнинг Хешо округидаги фермерлар помидор қуритмоқда.

Италиянинг Сицилия оролида Европанинг энг катта вулқони Этна яна ҳаракатга келди.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри узра қуёш ботмоқда.

Измирдаги қушлар қўриқхонасидаги фламинго полапонлари.