«Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйида базм уюштиргани тасвирланган видео эълон қилинди

Блогер Илья Варламов ўзининг Telegram каналида «Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйида базм уюштиргани тасвирланган видеони эълон қилди.

Фото: Telegram /@mobilmuxbiruz

Унда «Толибон» ҳаракатининг маршал Дўстумнинг уйини эгаллаганидан сўнг у ерда базм уюштиргани тасвирланган. Aйни пайтда Дўстумнинг ўзи Мозори Шарифда ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, Афғонистон ўзбеклар жамияти етакчиси, маршал Абдул Рашид Дўстум Туркияда узоқ муддатли даволанишдан сўнг Афғонистонга қайтган.

Маълум қилинишича, маршал Дўстум 20 июнь куни Афғонистонни ҳарбий вертолётда тарк этган. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликда маршал Дўстумнинг кетиш сабабларининг иккита версияси тарқатилган. Улардан бирида маршал коронавирусга чалингани ва профессионал даволанишга муҳтож бўлгани, бошқасига кўра, у «Толибон» ҳаракати билан бўлган жангларда яралангани айтилган.

Расмийларга кўра, маршал Туркияга Анталиядаги дипломатик форум ва бошқа сиёсий музокараларда қатнашиш учун кетган. «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири Дўстум «Толибон» ҳаракати ҳужумларини жиловлаш учун жиддий ва кенг қамровли чоралар кўриш мақсадида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашишни режалаштирганини маълум қилди.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйига бостириб киргани айтилганди. Шунингдек, маршалнинг уйи ёқиб юборилгани маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди