«Толибон» ҳаракати Ўзбекистонга чегарадош бўлган шаҳарни қўлга олди — видео

«Толибон» ҳаракати Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда «Sputnik Aфғонистон» хабар берди

Фото: «The News»

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, шаҳардаги ҳарбий база ҳукумат кучларидан тортиб олинган. Маҳаллий аҳоли ҳам армия ўз позицияларини топширгани ҳақида маълум қилган. Қайд этилишича, ҳужум оқибатида афғон кучлари Ўзбекистон билан чегарага қочишга мажбур бўлган.

Маълумот ўрнида, 14 август куни эрталаб ҳаракат аъзолари мамлакат шимоли-ғарбидаги Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрига ҳужум бошлаган. Шаҳар Термиз шаҳридан 58 километр жанубда ва Кобулдан 310 километр шимоли-ғарбда жойлашган.

«Associated Press» хабарига кўра, ҳаракат Мозори Шарифга бир неча томондан ҳужум қилиб, унинг чеккасида бир нечта шиддатли жанглар юзага келишига сабаб бўлган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Шанба куни улар Кунар вилоятини (шарқда), сўнгра Балх вилояти пойтахти Мозори-Шариф (шимолий) шаҳрини эгаллаб олган.

«Bugun.uz» мухбирининг маълум қилишича, ҳукумат расмийлари ҳозирга қадар аниқ маълумот бермаган. Aммо шаҳар бўйлаб нотинчлик бошланиб, ҳарбийлар танкларда Ҳайратонга қочаётгани айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, Балх — мамлакатдаги иккинчи йирик вилоят бўлиб, унинг пойтахти савдо маркази ҳамда тўртинчи йирик шаҳар ҳисобланади.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидан қувиб чиқарилиши айтилганди. Шунингдек, ҳаракатнинг мамлакат пойтахтига яқинлашгани маълум қилинган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди