Aфғонистон президенти истеъфога чиқишга рози бўлди

Aфғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Ariana News»
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳокимият 2003–2005 йилларда Aфғонистон собиқ ички ишлар вазири, истеъфодаги генерал Aли Aҳмад Жалолийга ўтишини хабар қилмоқда. У 6 ойлик муваққат ҳукуматга раҳбарлик қилиши айтилган.
Сўнгги хабарларга кўра, Aфғонистон президенти Тожикистонга учиб кетган. Ғани у ердан «учинчи мамлакатга» учиши керак, лекин қайси давлатга экани ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, Aфғонистон президенти ҳокимиятдан воз кечиши кутилаётгани ва Aфғонистонда ҳокимиятни ўтказиш 15 август куни Кобулдаги президент саройида бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Афғонистон президенти халқига мурожаат қилгани хабар берилган. Унда Ашраф Ғани афғонлар ўлими, охирги 20 йил ичидаги ютуқларнинг йўқотилиши, давлат мулкининг йўқ қилинишига ва беқарорликка йўл қўймаслигини қўшимча қилганди. 

Аввалроқ Афғонистон президенти истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини ёзгани айтилганди. Шунингдек, у мамлакатни тарк этишга тайёрланаётгани хабар қилинган.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди