Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов вафот этди. Бу ҳақда Мубашшир Аҳмад хабар берди.

Фото:  Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов Россиянинг Москва шаҳрида даволаниш муолажаларини олишда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди

Усмонхон Алимов 1950 йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 1982–1983 йилларда Бухородаги Мири Aраб мадрасасида диний таълим олган. 1987 йилда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. 1989–1990 йилларда Марокашнинг Каравиин университетида ўқиган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мусулмонлар идораси раисининг соғлиғи ҳақида маълумот берилган. Унда «Одамлар орасида ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш муборак Ислом динимизда гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатамиз», дейилганди. Кейинчалик муфтий Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтаётгани ҳақида хабар берилди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди