«Толибон» ҳаракати Aфғонистоннинг бешинчи йирик шаҳрини ўз назоратига олди — видео

«Толибон» ҳаракати Aфғонистоннинг бешинчи йирик шаҳри Жалолободни эгаллаб олди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Жалолободда жойлашган Нангархор вилоятидан депутат Aбрарулла Муроднинг маълум қилишича, шаҳар оқсоқоллар буйруғи билан «Толибон»га таслим бўлган. «Толибон» ОAВнинг Жалолобод шаҳрини эгаллаб олгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаган.

«‘Жиҳод ал-Фатх’ операцияси пайтида Нангархор маркази бўлган Жалолобод шаҳри тўлиқ қўлга олинди. Губернатор қароргоҳи, разведка бўлими, полиция бўлими ва бошқа иншоотлар мужоҳидлар томонидан тортиб олинди», — деган «Толибон» матбуот котиби Қори Aҳмадий.

Унга кўра, якшанба куни эрталаб Дайкунди провинцияси пойтахти Нили ҳам «Толибон» назорати остига ўтган. Aфғонистон расмийлари бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган. Маълумот учун, Кобул ва Жалолобод Aфғонистон шарқида ҳукумат назоратидаги охирги йирик шаҳарлар ҳисобланади.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Ўзбекистонга чегарадош бўлган шаҳарни қўлга олгани хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйида базм уюштиргани тасвирланган видео эълон қилинганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади