«Толибон» ҳаракати босиб ололмаган яна битта вилоят қолгани маълум бўлди

Афғонистоннинг Панжшер вилояти «Толибон» ҳаракати томонидан ишғол қилинмаган ягона вилоят бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «Centre1»

Маълум қилинишича, вилоятнинг номи таржимада «беш шер» деган маънони англатади. Бу мамлакатнинг 34 вилоятидан бири бўлиб, аҳолиси тахминан 150 минг кишини ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, ҳукумат кучлари ва жангарилар Панжшер чегараси бўйлаб тўпланаётган бўлиб, вилоят «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатадиган қалъага айланиши мумкин. Қайд этилишича, бундай воқеа аввал ҳам содир бўлган. 1996 йил сентябрь ойида жангарилар Кобулни эгаллаб олганидан кейин ҳукумат кучлари ва президент Раббоний Панжшер вилоятидан бошпана топган. Қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг бутун мамлакат устидан ҳукмронлик қилишига тўсқинлик қилган.

«Sputnik Тожикистон»га маълум бўлишича, Панжшердаги қаршилик раҳбарлари ҳаракатга қарши катта урушга тайёргарлик кўраётган бўлиб, ҳозирда вилоятда 20 га яқин ҳарбий база бор.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Ўзбекистонга чегарадош бўлган шаҳарни қўлга олгани хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйида базм уюштиргани тасвирланган видео эълон қилинган.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди