Панжшер вилояти ҳокими «Толибон» ҳаракатига қарши курашишини айтди — видео

Афғонистонда афсонавий ҳарбий қўмондон Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд ўз ватандошларини «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатишга қўшилишга чақирди. Бу ҳақда «Paris Match» нашри хабар берди.

Фото: «EPA»

Аҳмад Шоҳ Маъсуд — 2001 йилда «Ал-Қоида» жангарилари томонидан ўлдирилган дала қўмондони, Афғонистон мудофаа вазири, Панжшер шери номи билан машҳур халқ қаҳрамони. Панжшер вилояти эса «Толибон» ҳаракати қўлга олмаган мамлакатдаги ягона вилоят ва ҳозирда у ерда халқ қаҳрамонининг ўғли Аҳмад Маъсуд қаршилик ҳаракати аъзоларини йиғмоқда.

«Биз ёлғиз қолдик. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Бизнинг жангчиларимиз, кекса ва ёш мужоҳидлар, бу ерда — Панжшерда қуролларини кўтаряпти. Бизга руҳий ёки тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш орқали қўшилинг», — дейди Маъсуд.

Қайд этилишича, у бошқа давлатларга Совет Иттифоқи ва «Толибон» ҳаракати билан бўлган уруш пайтида Афғонистонга қандай ёрдам берганини эслатган ва улардан янги ёрдам сўраб мурожаат қилган.

«Сиз бизга яна ёрдам берасизми, азиз озодлик дўстлари?» — дея қайд этган Маъсуд ўз мурожаатида ҳамфикр одамларни унга қўшилишга ва биргаликда Афғонистон тарихининг ва мазлумларнинг зулмга абадий қаршилик кўрсатишнинг янги саҳифасини ёзишга чақирган ҳолда.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати босиб ололмаган яна битта вилоят қолгани маълум бўлганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг уйида базм уюштиргани тасвирланган видео эълон қилинган.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди