Судьялар олий кенгаши қонун бузилишига йўл қўйган судьяларни жавобгарликка тортиши мумкинми?

АОКАда 17 август, сешанба куни Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган судьяларни жавобгарликка тортиш ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати

Маълум қилинишича, судьялар олий кенгашининг ваколатида, судьяларнинг чиқарган суд ҳужжатларини қонунийлигига баҳо бериш ваколати йўқ. 

«Лекин мунтазам равишда вилоятларга бориб судларнинг фаолияти, унинг хатти-ҳаракати, судьялик одоб ахлоқ кодексига қанчалик риоя этилаётганини ўрганиб бориши мумкин. Ҳозирда бу ишлар қилинмоқда ва керакли вақтда тегишли чоралар кўрилаяпти», — деди Турсунали Акбаров.

Судьялар олий кенгаши шуба раҳбарининг таъкидлашича, судлар тўгрисидаги қонунга, шунингдек, процессуал қонунчиликка кўра, суднинг қарорига юқори турувчи суд баҳо беради. Унинг сўзларига кўра, суднинг қарорига баҳо беришда юқори турувчи судга ишонмасликка асос йўқ. 

«Суд қарорларининг таҳлили шуни кўрсатадики, қуйи судлар томонидан қўйиладиган камчиликлар, юқори инстанцияда бартараф этилиб келиняпти. Шунингдек, судьянинг нотўғри чиқарган қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши судьяни жавобгар бўлишига асос бўлолмайди. Қачонки у қонунчиликни бузилишига қасддан йўл қўйган бўлса жавобгарлик назарда тутилган», — деди Нодира Бобохонова.

Унинг айтишича, судьялар ҳам бошқа фуқаролар қатори фақатгина дахлсизлик ва иммунитет масалаларига риоя этилган ҳолда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Аввалроқ Судьялар олий кенгаши 4 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик билдиргани ва Судьялар олий кенгаши ҳам Сатторийнинг апелляция судига ОАВ вакиллари киритилмаганига изоҳ берилганди.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди