13:43 | 17.08.21 360

Тошкент вилоятида «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг 10 нафар аъзоси ушланди

Улар Сурияга чиқишни режалаштиргани аниқланган

Тошкент вилояти Чиноз туманида «жиҳод» мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган экстремистик гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоятда «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилган. Таъкидланишича, Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинган.

Қайд этилишича, суриширув давомида бу шахслар «жиҳод» мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида яширин экстремистик гуруҳ аъзолари ушлангани ва Фарғонада «Жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилгани хабар қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 924
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 432
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1799
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 789
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1177