Тошкентда халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122 млн сўмдан берилди — фото
Тошкентда 17 август куни халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, унда мусобақаларда юқори ўрин эгаллаганлар ва уларнинг устозларига пул мукофотлари топширилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, 2021 йилнинг июль–август ойларида ўтказилган нуфузли халқаро олимпиадаларида ўзбекистонлик ўқувчилар жами 10 та медал соҳиби бўлишган, булардан 3 таси олтин, 2 таси кумуш ва 5 та бронза медали.
Аввалроқ, Халқаро математика мусобақасида совриндор бўлган ўзбекистонлик талабалар тақдирлангани ва Ўзбекистонлик спорт олимпиадаси совриндорларининг мураббийларига қанча мукофот пули берилиши маълум бўлганди.