Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани қаердалиги маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Таъкидланишича, Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг оиласи мамлакатда эканини тасдиқлаган.

«Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги Ашраф Ғани ва унинг оиласини мамлакат гуманитар сабаблар билан қабул қилганини тасдиқлайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ашраф Ғанининг Афғонистондан пулга тўла машиналарда қочмоқчи бўлгани айтилганди. Шунингдек, Афғонистон мудофаа вазири Ашраф Ғанини ҳибсга олиш кераклигини таъкидлаган.