Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус етиб бормаган давлатни маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтида хабар берилди

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, Шимолий Кореяда пандемия бошланганидан буён бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган.

ЖССТ маълумотларига кўра, мамлакатда 30 июлдан 5 августгача 693 та коронавирус тести ўтказилган, уларнинг ҳаммаси эса салбий натижа кўрсатган. Бунга 2020 йил бошида Пхеньян мамлакатга инфекциянинг кириб келишига йўл қўймаслик учун ташқи чегараларини тўлиқ ёпгани ва қаттиқ чоралар кўргани сабаб бўлган.

Маълумот ўрнида, Шимолий Корея ҳукумати Хитой билан чегарадош ҳудудларда мушук ва каптарлар коронавирус тарқатаётгани сабабли уларни ўлдиришни буюрган

Келтирилишича, мамлакат расмийлари мушук ва каптарлар вирусни Хитойдан олиб келаётганига ишонч билдириб, мушуклар кўпинча коронавирусни ташувчи каламушлар билан озиқланиши ва бу вирус тарқалишига сабаб бўлишини айтган.

Таъкидланишича, айрим фуқаролар ушбу қарорни маъқулламаган. Хусусан, Кҳесан шаҳридан бўлган оила уй мушугидан воз кечишдан бош тортгани учун 20 кун давомида изоляция хонасига жойлаштирилган. Оила ҳайвоннинг ўлими ҳақида хабар берган, бироқ бир неча кундан кейин уни КХДР (Корея Халқ Демократик Республикаси) ва Хитой чегарасидаги панжара олдида кўришган. Натижада мушук олиб кетилган, унинг эгалари эса карантинга олинган.

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг одамларга юқиши билан боғлиқ янги тахминни илгари сурганди. Шунингдек, ЖССТ коронавирусга қарши 3 та янги дорини синовдан ўтказишни бошлаганди.