Европа Иттифоқининг Афғонистондаги икки мақсади маълум қилинди

Европа Иттифоқининг дипломатияси раҳбари Жозеф Боррель Иттифоқ «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ғалаба қозонганини тан олгани ва Иттифоқнинг Афғонистондаги икки мақсадини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «EPA-EFE»

Боррелнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ким бўлишидан қатъий назар Кобулдаги расмийлар билан мулоқотни йўлга қўйиши керак.

«‘Толибонʼ ҳаракати урушда ғалаба қозонди, биз улар билан мулоқот қилишимиз керак бўлади», — деган у Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи «Толибон» ҳаракати билан 2001 йилда Ғарб давлатларига ҳарбий кампанияси давомида ёрдам берган Европа давлатлари фуқаролари ва афғонларнинг мамлакатдан олиб чиқилиши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиши керак. «Мен Афғонистонга амалий масалаларни ҳал қилиш учун ‘Толибонʼ ҳаракати билан музокара ўтказиш учун делегация юбораман», — деган Боррель.

Шунингдек, у Ғарбнинг Афғонистонда ҳарбий кампанияси бошланганидан буён «Толибон» ҳаракати ўзгарганми, деган саволга, у ҳозирча бу бўйича якуний хулоса чиқара олмаслигини айтган.

«‘Толибонʼ аввалгидек кўринишга эга, лекин инглиз тилида яхшироқ гапиради», — дея ҳазиллашган дипломат.

Боррель Толибон билан алоқа ўрнатишдан ташқари, Европа Иттифоқининг Афғонистондаги яна иккита мақсадини номлаган. Улардан биринчиси, ўз фуқароларини ва Ғарбга ёрдам берган афғонларни мамлакатдан олиб чиқиш. «Бизнинг биринчи вазифамиз — эвакуация қилиш ва биз билан 20 йилдан буён ишлаётган ва мамлакатни тарк этишни истаган афғон фуқаролари учун хавфсиз муҳит яратиш. Яна бир вазифа Афғонистондаги вазият туфайли янги миграцион инқироз пайдо бўлишининг олдини олиш», — деган Европа дипломатияси раҳбари.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Афғонистоннинг қўшни давлатларига ёрдам бериши маълум қилинганди. Шунингдек, БМТ Aфғонистонга қўшни давлатларни чегараларни ёпмасликка чақиргани ҳақида хабар берилган

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023