Янгиликлар - 12:28 · 18.08.2021

Фарғонада каналга чўкиб кетган 29 ёшли йигит жасади топилди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида Катта Фарғона каналига 29 ёшли йигит чўкиб кетгани хабар қилинганди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг «Bugun.uz» мухбирига хабар беришича, йигитнинг жасади 18 кун ўтиб топилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, йигит жасади кеча, 17 август куни чўкиб кетган жойидан бир километр узоқликдаги масофадан топилган. Маълумотларга кўра, унинг жонсиз танаси сув юзасига чиқиб қолган.

Қайд этилишича, 31 июль куни қутқарув ва қидирув ишларига вилоят ФВБдан 6 нафар қутқарувчи, 2 нафар масъул ходимдан ташкил топган 1 та жанговар экипаж жалб этилганди. «Bugun.uz» мухбирининг Риштон туманидаги манбаларига кўра, марҳум бугун, 18 август куни тонгда дафн этилган.

Аввалроқ Фарғонада 29 ёшли йигит каналга чўкиб кетгани бўйича қўшимча маълумот берилганди. Шунингдек, Фарғонада каналга чўкиб кетган 22 ёшли аёлнинг жасади топилгани ва Намангандаги дарёдан 29 ёшли эркак жасади топилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE