Янгиликлар - 14:50 · 19.08.2021

ЖССТ вакили коронавируснинг «дельта» штаммига қарши курашиш йўлини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош илмий ходими Сумья Сваминатан коронавирусга қарши эмланиш вируснинг «дельта» штаммига чалинган беморларга хасталикка қарши курашишида ёрдам беришини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Daily Motion»

Унинг сўзларига кўра, вакцина қабул қилиш беморларда кечаётган «дельта» штаммининг оғир ҳолатларида ёрдам бериб, ушбу штаммдан ўлимлар сонининг кўпайишига тўсқинлик қилади. Ўз навбатида, ЖССТ эпидемиологи Мария ван Керховенинг таъкидлашича, эмлаш даражаси юқори бўлган мамлакатларда «дельта» штамми эмланмаганлар, шунингдек, эпидемиолок вазиятга риоя қилмаганлар орасида тарқалади.

Шунингдек, Сваминатан вакцинанинг қўшимча дозаларига ҳожат йўқлигини қўшимча қилган. ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус «дельта» штаммининг тарқалишини камайтириш жаҳон ҳамжамияти кўраётган чоралардан бири эканини айтганди. «Ҳар бир мамлакатда касалхонага ётқизиш ва ўлим кўрсаткичининг ошиши эмлаш даражаси паст бўлган ва соғлиқни сақлаш чоралари чекланган жойларда кузатилмоқда», — деган эди ЖССТ раҳбари.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус етиб бормаган давлатни маълум қилганди. Шунингдек, коронавируснинг беморларда нима учун турлича кечиши айтилганди. коронавирусга чалинганларда олдин аниқланмаган аломатлардан бири кузатилаётгани хабар қилинган.