Фарғонада фуқаронинг ўқишини кўчиртириб бериш учун 700 доллар олган шахс ушланди

Фарғона вилояти Қува туманида фуқаронинг ўқишини Қирғизистондан Фарғонадаги олий таълим муассасасига кўчиртириб бериш учун 700 доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат хавфсизлик хизмати Қува тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказган. Унда Н.М. исмли шахс фуқаро М.дан фарзандининг ўқишини танишлари орқали Қирғизистондаги Ўш давлат университетидан Фарғона давлат университетининг инглиз тили факультетига кўчириб бериш эвазига 700 доллар олгани аниқланган.

Қайд этилишича, у пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) 28-бўлими жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда фуқаронинг ўқишини кўчиртириб бериш учун 3 минг доллар олган инспектор ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб, кейинчалик кўчиртириб бериш учун пул олган аёл қўлга тушгани ва Тошкентда фуқаронинг ўқишини кўчиртириб бериш учун 5 минг доллар олган йигит ушлангани маълум қилинган.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди