«Биз ‘Толибонʼ ҳаракатини тан олмадик» — Қозоғистон ТИВ

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Акан Раҳметуллин вазирликнинг Афғонистондаги вазият бўйича позицияси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати 

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон фуқароларининг ўзи давлат ва ижтимоий тузилишнинг энг мақбул моделини аниқлаши керак бўлади.

«Биз ‘Толибонʼ ҳаракатини тан олмадик. Хабарингиз бор, 19 август куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият бўйича расмий баёнот берди. Биз бу мамлакатдаги вазиятни диққат билан кузатишни давом эттирмоқдамиз, БМТ Хавфсизлик кенгашининг тезроқ ҳукумат тузиш, миллий озчиликлар ва аёлларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, таҳдид солувчи гуруҳлар мавжуд бўлишининг олдини олиш зарурлиги ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлаймиз. Бу қоидаларнинг бажарилиши Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотни бошлаш шартига айланиши керак», — деган вазир ўринбосари онлайн брифингда.

Унинг айтишича, ҳозир ҳеч бир давлатни «Толибон» ҳаракатини тан олган ёки у билан дипломатик алоқалар ўрнатган, деб айтиб бўлмайди. Чунки айни пайтда ҳамма ҳаракатнинг амалга ошираётган ишлари баёнотларига қанчалик мос келишини ва у қанчалик музокара олиб бораётганини кузатмоқда.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири ўринбосарининг таъкидлашича, «Толибон» ҳаракати Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчихонасини қўриқлашга ваъда берган.

Аввалроқ Қозоғистон Афғонистондаги сўнгги воқеалар фонида чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирганди. Шунингдек, мамлакат президенти «Толибон» ҳаракатининг Марказий Осиё учун энг катта хавфи нималигини айтган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023