Молия вазирлигига ички йўлларни таъмирлаш учун қанча таклиф келиб тушгани маълум қилинди

АОКАда 20 август, жума куни Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Молия вазирлигига ички йўлларни таъмирлаш учун қанча таклиф келгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлиги департамент директорининг қайд этишича, вазирлик томонидан ташкил этилган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига фуқаролардан жами 41 125 та таклиф келиб тушган.
«Таклифларнинг энг кўпи — 13 853 таси ички йўлларни таъмирлаш, 6798 та таклиф умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 5649 та таклиф кўчаларни ёритиш тизими, 4424 та таклиф ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар ҳисобланади», — деди Шерзод Муҳамедов.

Таъкидланишича, ташаббусли бюджет жараёнининг 3-босқичи, яъни овоз бериш жараёни ўтказилмоқда. Ҳар бир шахс фақатгина бир маротаба овоз бериш хуқуқига эга бўлади.

«Бугунги кунга келиб фуқаролар томонидан 100 мингдан ортиқ овозлар берилди. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига (20 446) тўғри келса, энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига (1962) тўғри келмоқда», — деди департамент директори.

Аввалроқ Молия вазирлиги ҳузурида янги жамғарма ташкил этилиши ва вазирлик Қашқадарёда «эшак» деб ҳақоратланган ходим ишига муносабат билдиргани маълум қилинганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023