Ўзбекистонда 20 август Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди

Ўзбекистонда 20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди. Бу ҳақда Президент тадбиркорлар билан ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев 20 августда тадбиркорлар билан учрашиб, бу каби тадбирни ҳар йили ташкил этиш истагини билдирган.

«Бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда Тадбиркорлар куни деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар?», — дея таклиф берган Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, тадбиркорлар бу таклифни қўллаб-қувватлаган. Ҳар йили 20 август куни Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Бу кунда энг илғор бизнес вакиллари давлат мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ерга эгалик қилишдаги муаммолари ҳақида гапиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев темир йўл монополияси ҳақида фикр билдиргани ва Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарини огоҳлантиргани маълум қилинган.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди