АҚШ Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш учун салкам 19 млн доллар ажратади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир Жамшид Ходжаев АҚШ элчихонасининг муваққат ишончли вакили Пол Политис ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатдаги миссияси директори Микаэла Мередит билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик медиа ахборот маркази «Bugun.uz»га хабар қилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа ахборот маркази

«Биз қишлоқ хўжалигида давлат бошқарувининг замонавий тизимини ва қулай агробизнес муҳитини яратишга интилмоқдамиз ва ҳозирги пайтда биз Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида тарихий ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқдамиз. Вазирлик Ўзбекистонда агро-озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ асосий ислоҳотларни фаол амалга оширишни бошлаб юборган.

Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган. Яқинда ўз фаолиятини бошлаган USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш дастури орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмаклашиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ўзаро Англашув меморандумининг имзоланиши учрашувнинг аҳамиятли қисмига айланган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа ахборот маркази

Шу нуқтаи назардан, USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш бўйича 18,9 миллион АҚШ долларига баҳоланган янги лойиҳаси (АДА) биргаликдаги ташаббусларимизни кучайтириш ҳамда аввалги ‘Қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжири’ лойиҳаси ютуқларини кенгайтириш учун қулай имкониятга айланади», — деди Ходжаев.

Тадбир давомида USAID Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилди. Ушбу маблағлар қишлоқ аёлларининг ахборот технологиялари борасидаги ва тадбиркорлик кўникмаларини такомиллаштириш, уларга тижорат корхоналарини очиш ва маҳаллий корхоналарга расмий ишга жойлашишларига кўмаклашиш учун тасарруф этилади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа ахборот маркази

«Ушбу келишув мамлакатда олиб борилаётган ҳамкорликдаги фаолиятимизни янада мустаҳкамлайди ва ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига чакана савдода, маҳаллий ҳамда халқаро бозорларга чиқишда рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради», — деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг июль ойида ўз фаолиятини бошлаган USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш дастури мақсадли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча қиймат қўшишнинг янги технологиялари ва бошқарув амалиётини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида хусусий сектор улушининг ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган беш йиллик лойиҳадир.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа ахборот маркази

Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аёллар ва ёшларни соҳага жалб қилиш, таълим муассасаларини хусусий сектор эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш ва қишлоқ хўжалиги учун қулай сиёсатни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу лойиҳа доирасида, шунингдек, Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ушбу жамғарма Ўзбекистон бўйлаб хусусий агробизнес корхоналарининг инновацион ғояларини молиялаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қиймати 4 млн доллар бўлган агро-озиқ-овқат технологиялари марказлари яратилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда тез ўсувчи дарахтлар экиладиган ер майдонлари кенгайтирилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023