Янгиликлар - 21:19 · 21.08.2021

«Толибон» ҳаракати Ғазни вилояти радиосида аёлларнинг ишлашини тақиқлади

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Ғазни вилоятидаги маҳаллий радиостанцияларда аёлларнинг ишлашига тақиқ қўйди. Бу ҳақда Афғонистоннинг «Pajhwok» агентлиги таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Brookings Institution»

Маълум бўлишича, тегишли фармон 12 августда Ғазнида назорат ўрнатилгандан кейин минтақанинг янги раҳбарияти томонидан чиқарилган.

Олдинроқ вилоят полиция бўлинмаларидан бирининг бошлиғи Муҳаммад Ҳошем Галджи «Толибон» ҳаракати қўшинлари минтақанинг маъмурий марказига кирганидан сўнг дарҳол ғойиб бўлган. Taъкидланишича, Галджининг қариндошлари у ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати собиқ ҳукумат вакилларини ҳибсга олаётгани айтилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Афғонистон сиёсий раҳбарларининг уйларида тинтув ўтказган.

Bugun — LIVE