Тошкент вилоятидаги боғчада болаларнинг оммавий заҳарлангани бўйича қўшимча маълумот берилди
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган 5-сонли боғчада тарбияланувчилар оммавий заҳарлангани хабар қилинганди. Мактабгача таълим вазирлиги болаларнинг саломатлиги бўйича қўшимча маълумот берди.

Хабар қилинишича, 19 август ҳолатига кўра, тиббиёт муассасаларидан 2 нафар беморга қониқарли аҳволда уйига рухсат берилган. Ҳозирда 5 нафар тарбияланувчи даволанмоқда. Улардан 1 нафарининг ҳолат ўрта оғир, яна 3 нафар бемор ўртача ҳолатда бўлиб, 1 боланинг аҳволи оғир экани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ болаларнинг оммавий заҳарлангани юзасидан қўшимча маълумот берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, бош прокурор болаларнинг заҳарланиш ҳолатини назоратга олгани ва Мактабгача таълим вазирлиги болаларнинг саломатлиги бўйича қўшимча маълумот бергани маълум қилинган.