Бугун оқшоми. Экология полицияси, Зоминдаги ёнғинни уюштирганлар, Ўзбекистон билан чегарада фаол ҳаракат қилаётган «Толибон» ва 24 августнинг муҳим хабарлари

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 

Материални гўзал тасвирлар билан бошлашга қарор қилдик: Ўзбекистон байроғи Ердан 46 минг километр юқорига — стратосферага кўтарилди. 

Инновацион ривошланиш вазирлиги матбуот хизмати бугун, 24 август куни вазирликдан 21 август куни учирилган байроқли аеростат стратосферага етиб борганини маълум қилди. Аммо бу байроқ стратосферага 3 кунда етиб борди дегани эмас, чунки унинг учирилиш вақтида бу 4 соат вақт олиши айтилганди.

Бугун янгилиги: Зоминдаги ўрмон ёнғинлари табиий офат эмас, уни «бир бойваччанинг ўғли» уюштирган. Давлат раҳбари бугунги видеоселекторда (бу ҳақда батафсил пастроқда) Зоминда содир бўлган ёнғинларга тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, ёнғин содир этганлар билан прокуратура шуғулланмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

«Экология бизнинг ҳаёт-мамотимиз. Ҳар бир вилоят ҳокими шахсан келиб бош вазирга тақдимот қилади. Мен ўзим қишлоққа бориб қаттиқ ўйга толаман, Зоминда ёнғин бўлди, бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди. Ҳозир прокуратура шуғулланяпти, чорасини кўрамиз», — дейди Президент.

Шавкат Мирзиёев атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган видеоселектор ўтказди. Қатор муҳим янгиликлар бор!

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бугун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди, унда кўп масалалар кўриб чиқилди, қатор вазифалар белгиланди, кўп яхши янгиликлар янгради. Шулардан бири мана бу: Ўзбекистон бўйлаб жами 115 миллионта турли хил кўчат экилади.

Давлат раҳбари берган вазифага кўра, чинор, эман, жийда терак, мевали, ёнғоқ манзарали, бута, тут, ёнғоқ, жийда ва шу каби дарахтлар экилади. Улар экилиши белгиланган жойлар ҳам яхши танланган: магистраль йўллар бўйлари, туман ва шаҳар марказлари, аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектлари ҳудуди ва уларнинг ён атрофи, дала майдонлари атрофи ҳамда каналлар бўйи ва ҳатто Красногорск шаҳарчаси (ҳа, ўша TikTok’да машҳур бўлган ва тезда ёмон аҳволга тушган жой) атрофидаги ўрмон ҳудудлари.

Фото: «Bugun.uz»

Эски дарахтларни асраш, янгиларини эса авайлаш ва парваришлаш керак. Шу боисдан Ўзбекистонда экология полицияси ташкил этиладиган бўлди. У ички ишлар тизимида фаолият юритади. Ушбу полициянинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Бу гуруҳ 5 кишидан иборат бўлади ва туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ташкил эталади. Ҳар бир маҳаллага дарахтларни парваришлаш учун Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 1 нафардан ишчи бириктирилиши белгиланган.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов ташкил этиладиган экология полициясига атаб карикатура чизди. 

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Ўзбекистонда дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилди. Йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев мароторий яна уч йилга узайтирилгани ва бу бўйича жавобгарлик кескин кучайтирилишини маълум қилди. Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

«Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта ‘яшил ҳудуд’ ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади», — деди Президент.

Албатта, йиғилиш танқид ва ишдан олишларсиз ўтмади. Шавкат Мирзиёев Экология қўмитаси фаолиятини танқид қилди ва унинг раисини ишдан олди. 

Президентнинг қайд этишича, 2017–2021 йилларда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулистон ва Нукус шаҳарларига тўғри келган. Ерусти ва ости сув сатҳининг кескин пасайиши ҳам экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатган.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилган.

Йиғилишда маълум қилинган яна бир яхши янгилик шуки, энди ҳар бир туман ва шаҳар марказида камида иккитадан «яшил майдон» ташкил этилади. 

Фото: «Bugun.uz»

«Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилади. Республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак, бу ҳам ҳақиқат», — дея маълум қилган давлат раҳбари.

Яна ўзбек-афғон чегараси. Чегаранинг қўшни томонида толиблар фаол ҳаракат қилмоқда, аммо улар Ўзбекистон томонига ўтмаган. «Bugun.uz» Ўзбекистон–Афғонистон чегара назорат-ўтказиш пункти ҳисобланган Термиз–Ҳайратон кўпригидаги вазият юзасидан маълумот олди.

Фото: «Wikipedia.org»

Нашрнинг ишончли манбаларига кўра, «Толибон» ҳали ҳам Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегараларда фаол ҳаракат қилмоқда, лекин улар чегарадан чиқмаган. Ҳайратон шаҳрида нисбатан барқарор вазият сақланиб қолмоқда. Ҳаракат қўлига ўтган Тожикистон, Туркманистон ва Эрон билан назорат-ўтказиш пунктлари нормал режимда ишламоқда.

Бўстон туманига Санобар Носирова ҳоким этиб тайинланди. Ундан аввалги (марҳум) ҳоким ҳам аёл киши эди. Халқ депутатлари Бўстон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими лавозимига Носирова Санобар Абдинабиевна тайинланди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

1970 йилда туғилган Санобар Носирова шу вақтгача Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.

Хўш, оламда нима гап?

Бу сафар дунё хабарлари рукнида «Толибон»га кўп тўхталиб ўтирмаймиз, чунки яна бир қўшни мамлакатда қизиқарли ишлар бўляпти: Туркманистон президенти янги саноат мажмуаси пойдеворига олтин капсула қўйди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатдаги янги саноат мажмуасини очиб берди

Маълум қилинишича, янги саноат мажмуасининг очилиш маросими 23 август куни бўлиб ўтган. Қайд этилишича, давлат раҳбари янги саноат мажмуаси пойдеворига олтин арава ҳамда труба орқали олтин капсула қўйган.

Айтдик-ку, бу сафар толибларга тўхталмаймиз деб, чунки бу сафар бошқа террорчилик ташкилотлари ҳақида маълумотлар бор: Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қозоқбоев Марказий Осиё давлатларида «Ал-Қоида» ва ИШИД*нинг «ухлаб ётган ҳужралари» борлигини айтди. 

«Агар биз ‘ухлаб ётган ҳужралар’ ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ‘Толибонʼ ҳаракати ҳақида эмас. «Толибон» раҳбарияти илгари бир неча бор диққатини ички масалаларга қаратишини, ташқи масалаларга эътибор қаратиш режаси йўқлигини таъкидлаган», — деган Қозоқбоев.

Фото: Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

У, шунингдек, Марказий Осиёдаги «Ал-Қоида» ва ИШИД ҳужралари «ўз мафкурасини тарғиб қилишдан» манфаатдор эканини айтган. Шунингдек, бутун дунёда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳаракатлар ва чора-тадбирларнинг умумий қабул қилинган тизимли алгоритми мавжудлиги ва Қирғизистон бошқа қўшни давлатлар билан бир хил чораларни кўраётганини қайд этган.

*«Ал-Қоида» ва ИШИД — ҳаракати тақиқланган террористик ташкилот.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. 

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023