Экоқўмита раиси Алишер Мақсудов ишдан олинди
Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланган.
Қайд этилишича, соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилган.
Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтаётгани маълум қилинди. Алишер Мақсудов россиялик овчига «Қизил китоб»га киритилган айиқни овлашга рухсат бергани учун жамоатчилик орасида танқидга учраганди.
Аввалроқ энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, мактабгача таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар қилинган.