Ҳарбий тиббиёт академиясига кириш тест синовлари қачон ўтказилиши айтилди
Давлат тест маркази Қуролли кучлар ҳарбий тиббиёт академиясига кириш тест синовлари бўйича маълумот берди.

Маълум бўлишича, академиянинг Даволаш иши таълим йўналишига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 25 август куни 19:00 да Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, синовлар қабул комиссияси томонидан белгиланган 5 та мутахассислик фанидан ўтказилади. Талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 100 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соату 20 дақиқа вақт ажратилади. Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл 100 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўқишни кўчиришга оид имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум қилинганди. Шунингдек, коронавирусга чалинган абитуриентлар учун тест синовлари қачон ўтказилиши ва Ислом билим юртларига кириш тест синовлари қаерда бўлиб ўтиши хабар қилинган.
