Кобулдан одамларни эвакуация қилаётган самолётлар жиддий хавф остида экани айтилди

АҚШ расмийлари Афғонистондан одамларни эвакуация қилаётган самолётлар жиддий хавф остида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Пентагонда АҚШ транспорт қўмондонлиги бошлиғи генерал Стивен Лайонсга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «AFP»

Келтирилишича, генерал бу жиддий таҳдид эканини айтган, аммо батафсил тафсилотларни айтишни хоҳламаган. Унинг таъкидлашича, АҚШ қуролли кучларининг транспорт қўмондонлиги эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш учун қўшинларнинг марказий қўмондонлиги билан алоқада бўлади. Шунингдек, у юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилаётганини айтган.

Айтилишича, АҚШ ҳукумати эвакуация қилиш учун ҳозиргача олтита америкалик тижорат авиакомпаниясидан 18 та самолёт юборган. Бу самолётлар Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортга учмайди, улар АҚШга йўловчиларни «вақтинчалик хавфсизлик зоналари ва оралиқ базалардан» олиб ўтиш учун ишлатилади. Америкалик генералнинг аниқлик киритишича, июль ойи охиридан бери АҚШ Афғонистондан 42 мингга яқин одамни эвакуация қилган. Ўтган бир кун ичида Кобулдан 16 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

Маълумот учун, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан «Толибон» ҳаракати вакиллари Америка ҳукуматига ўз фуқароларини эвакуация қилишга рухсат берганига қарамай, бу операция катта хавф-хатарга тўла эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, Кобул аэропортига ИШИД ҳужум қилиши хавфи борлигини айтган.

Аввалроқ Кобулда қочқинлар орасида нима учун аёллар камлиги маълум қилинганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати афғонистонликларнинг мамлакатни тарк этаётгани сабабини айтганди.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади